Қозоғистонда COVID-19 га чалиниш ҳоллари камайди

Қозоғистонда COVID-19 га чалиниш ҳоллари камайди

Қозоғистонда ўтган кеча-кундузда яна 645 та коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолати рўйхатга олинган. Бу кўрсаткич бир кун аввалгига нисбатан 69 нафарга кам. Энг кўп хасталаниш Алмати шаҳрида аниқланди - 105 та бемор қайд этилган. Павлодар вилоятида 72, Қозоғистон пойтахти – Нур-Султон, Ақмўла ва Қўстанай вилоятларида 58 нафар юртдошимиз хасталанган.

COVID-19 тасдиқланганларнинг жами сони 157 минг 579 га етган, шундан:

Шарқий Қозоғистон вилояти – 18 минг 994 (+48),

Алмати ш. – 18 847 (+105),

Нур-Султон ш. – 18 709 (+58),

Атирау вилояти – 13 741 (+51),

Қарағанди вилояти – 12 217 (+27),

Ғарбий Қозоғистон вилояти – 9 322 (+35),

Павлодар вилояти – 9 408 (+72),

Шимолий Қозоғистон вилояти – 8 799 (+56),

Қўстанай вилояти – 7 740 (+58),

Ақмўла вилояти – 7 422 (+58),

Алмати вилояти – 7 268 (+38),

Чимкент ш. – 5 517 (+1),

Жамбил вилояти – 5 039 (+9),

Манғистау вилояти – 3 748 (+13),

Ақтўбе вилояти – 3 707 (+3),

Туркистон вилояти – 3 697 (+10),

Қизил Ўрда вилояти – 3 404 (+3).

Таъкидлаш жоизки, мамлакат шарқида қатъий карантин 18 январгача узайтирилган. Бош санитар врач Хамит Илюбаев қарорига кўра, минтақада турли оммавий тадбирлар, оилавий тантаналар ўтказиш тақиқланганича қолмоқда.

Айни вақтда, 6 январдан Шарқий Қозоғистонда вилоят ичи туманлараро ва шаҳарлараро йўловчи қатнови йўлга қўйилади. Ҳайдовчилар ва йўловчилар ниқоб тақишлари шарт. Бундан ташқари, Ауил, Уба, Бахти ва Майқапчағайдаги тўртта ўтказиш пунктидаги санитар постлар ишлашда давом этади.

Шу билан бирга, Атирау вилояти «қизил» зонада. Шимолий Қозоғистон, Ақмўла,  Қўстанай, Павлодар вилоятлари «сариқ» зонада қолмоқда, Нур-Султон ва Алмати шаҳарлари ҳамда, умуман олганда, республика таҳлика кам ҳудуд – «яшил» зонага ўтган.