Туркманистон пойтахтида
бўлиб ўтган семинарда минтақавий таълим
марказларининг алоқаларни мустаҳкамлашдаги ўрни муҳокама қилинди. Озарбайжон, Россия, Япония, Эрон ва Венгриядан келган форум қатнашчилари ушбу майдонча имкониятларини баҳолади. Шу жумладан, Ашхободдаги минтақавий таълим
марказига халқаро мақом берилиши унда дунёнинг етакчи экспертлари иштирокида тренинглар ўтказишга йўл очади. Таълим дастурлари халқаро стандартларга мос, бу назарий билимни тезкорлик билан амалиётга жорий этишига имкон беради. Қатнашчилар, шу жумладан, замонавий
инспекция-назорат мажмуаларидаги рентген ускуналар
билан ишлашнинг нозик қирраларини ўзлаштирди.
Антонио ло Парко, Бутунжаҳон Божхона ташкилотининг Европа
минтақавий офиси институционал ривожланиш бўйича директори:
- Туркманистонда
бу майдончанинг мавжудлиги тармоқ жипс
ишлашига, кенг кўламли давлатлараро ташаббусларни бошлашга имкон беради. Бундан ташқари, минтақада ўзаро мувофиқлаштиришни мустаҳкамлаш учун Бутунжаҳон Божхона
ташкилоти ихтисослашган IT-майдонча жорий этади. У саккизта ўқув марказини ягона ахборот
тизимига улайди. Интеграция
экспертлар энг яхши
амалиётларни тезкорлик билан алмашишига, реал вақтда мавжуд лойиҳаларни мувофиқлаштиришга имкон яратади.
Дашгин Алиев, Бутунжаҳон
Божхона ташкилотининг Европа минтақаси бўйича ривожланиш
менежери:
- Ашхобод
учрашуви май ойида ташкил қилиандиган Европа минтақаси марказлари
етакчиларининг катта йииғилишни ҳозирлашда катта ўрин тутади. Бу ерда
кўтарилган мавзулар юқори даражадаги мунозараларга пойдевор бўлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

