15 ноябрь – Қозоғистон миллий валютаси куни

15 ноябрь – Қозоғистон миллий валютаси куни. 31 йил аввал республикада тенге янги ҳисоб бирлиги сифатида айланмага киритилдиШундан буён миллий валюта катта йўлни босиб ўтди. банкнота ва тангаларимиз тайёрланиш сифати, дизайни, технологик новаторлиги учун 20 дан зиёд халқаро мукофот олинди. Ўтган йили миллий валютанинг учинчи шакли рақамли тенге айланмага киритилди. Унинг учун ҳозир халқаро тўлов тизимлари билан ҳамкорликда рақамли карталар чиқариляпти. Бу мижозларнинг рақамли ҳисоблари билан боғланган дунёдаги биринчи рақамли валюта. Ҳозир Қозоғистон Миллий банки «Рақамли инвестициявий танга» лойиҳасини ишга туширяпти. Бундай тангаларни дунёнинг исталган нуқтасида исталган вақтда online шаклда сотиш мумкин. Қозоғистон Миллий банки ва Миллий тўлов корпорацияси бугунги байрам доирасида бансклараро QR-тўловлар жорий этиш бўйича пилот лойиҳани ишга туширди. У транзакцияларни бир зумда ва қулай усулда юбориш имконини беради. Биринчи пул ўтказмаси амалга оширилди. Республика молиявий ташкилотларининг ягона QR-код тизимига киритилиши 2025 йилга мўлжалланган.

Абдумалик Сарманов таржимаси