2024 йилда Қозоғистонга 655 минг хитойлик турист келди

2024 йилда Қозоғистонга  655 минг хитойлик турист келди

2024 йилда Қозоғистонга Хитойдан рекорд даражада кўп – 655 минг нафар турист келди . Тегишли вазирлик берган маълумотга кўра, бу 2023 йилдагидан 78 фоизга кўп. Ушбу рақамлар Осмон ости мамлакатининг юртимиз маданий мероси ва табиий бойликларига қизиқиши ортиб бораётганини кўрсатади. Шу билан бирга, Туризм йили доирасида минтақалар, туристик компаниялар, агентлик ва медиамайдончалар ўртасида 200 дан зиёд шартнома имзоланди. Экспертлар таъкидлашича, буларнинг ҳаммаси мамлакатлар орасида ҳамкорликни кенгайтиради. Тадбирлар ахборот воситаларида кенг ёритилди. Умумий аудиторияси 1 миллиард кишидан зиёд бўлган Хитой медиа ва ижтимоий тармоқларида Қозоғистон ҳақида маълумот тарқатилди. Мутахассислар таъкидлашича, бу ҳам мамлакатга бўлган қизиқишни ва меҳмонлар сонини оширди.

Нуртас Қарипбаев, Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги Туризм саноати қўмитаси раиси:

- Шуни таъкидлашни истардимки, 2025 йил Қозоғистонда Хитой туризми йили эълон қилинди. Бу эса икки томонлама алоқаларнинг чуқурлашиб бораётганини кўрсатади. Бундан ташқари, ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг янги имкониятлари очиляпти. Кўрилаётган чора-тадбирлар туризм ривожланишига ёрдам беради, икки халқ ўртасида маданий ва иқтисодий алоқалар мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси