2024 йилда Транскаспий транспорт йўлаги қуввати 60 фоизга ортди

2024 йилда Транскаспий транспорт йўлаги қуввати 60 фоизга ортди

Транскаспий транспорт йўлаги орқали юк ташиш ҳажми сўнгги 5 йилда 6 марта ошди. У Евроосиё логистикасининг асосий ҳалқасига айланди. Ўтган йилнинг ўзида бу кўрсаткич яна 60 фоизга кўтарилди ва 4,5 миллион тоннани ташкил қилди. Келгуси уч йилда Қозоғистон рақамлаштириш, портларни ривожлантириш ва янги юк терминаллари қуриш ҳисобига бу кўрсаткични яна икки марта оширади. Айни вақтда, мамлакатда автойўллар тармоғи ва темирйўл инфратузилмаларида кенг кўламли модернизация ишлари давом этяпти, авиация соҳаси ривожланяпти. Чимкент, Қизил Ўрда ва Алматида янги йўловчи терминаллари ишга тушди. Энг йирик мегаполисда йўловчи ўтказиш қуввати салкам олти марта, 2,5 миллионта йўловчидан 14 миллионтагача ортди. Чимкентда эса бу кўрсаткич 6 миллионни ташкил этди. Бундан ташқари, ривожлантириш учун сармоя жалб этиладиган олтита авиация хаби белгиланди.

Мақсат Қалиакпаров, Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирининг ўринбосари:

- Президент Қосим-Жўмарт Кемелевич Тўқаевнинг топшириғига кўра, Қозоғистонда транспорт-логистика салоҳиятини оширувчи йирик инфратузилмавий лойиҳалар рўёбга чиқариляпти. Мультимодал йўналишлар, шу жумладан, Қозоғистонни Каспий, Озарбайжон ва Грузия орқали Европа билан боғловчи Транскаспий транспорт йўлаги фаол ривожланяпти. Ақтау ва Қуриқ портлари такомиллаштириляпти. Мамлакат автойўл тармоғи ҳам муҳим аҳамиятга эга. Жорий йилда 13 минг километр йўлда таъмир в қурилиш ишлари юритилди. 7 минг километри ўрта таъмирдан чиқарилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси