Қатарга қилинган иш сафари
давомида Қозоғистон президенти қатор муҳим учрашувларда қатнашди. Шу жумладан, Power
International Holding соҳиблари Муатаз ал-Ҳаят ва Рамез ал-Ҳаят билан. Бу компания Қизил ўрда
вилоятида буғ-газ турбина ускунаси қурилиши ва минтақалараро электр тармоқлари
ўтказилиши бўйича музокаралар ўтказяпти. Қатар
конгломерати етакчилари сунъий интеллект соҳасида қўшма
лойиҳалар яратишга қизиқиш билдирди. Бугунги кунда компания
энергетика ва
телекоммуникациялар бўйича йирик корхоналар
қурилишида қатнашяпти. Қосим-Жўмарт
Тўқаев ушбу лойиҳалар мамлакат энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлашга хизмат қилишини
таъкидлади. Шунингдек,
Қатар инвесторлари учун Қозоғистон Ҳукумати
қулай шарт-шароитлар яратиб беришини яна бир марта тасдиқлади.
Нурлан
Жақупов, «Самриқ-Қазина» бошқаруви раиси:
– Газ соҳасига келсак, «Қозоқгаз» иккита газопровод ва иккита газни қайта ишлаш заводи қураяпти. Биринчи газопровод
– «Ақтўбе – Қўстанай». Ушбу газопровод
2026 йилда тайёр бўлади. «Бейнеу – Бўзўй – Чимкент»нинг иккинчи линияси ҳам 2026 йилда ишга тушади. Газни қайта ишлаш заводларидан 1 миллиард куб қувватга эга бўлгани 2026 йилда фойдаланишга топширилади. 2,5 миллиард куб метр газ берувчи иккинчи завод 2029 йилда ишга тушади.
Қозоғистон Президенти тикланувчи энергия манбалари истиқболлари,
инвестициявий ҳамкорлик тўғрисида Nebras Power компанияси директорлар кенгаши
етакчиси билан музокара ўтказди. Қосим-Жўмарт
Тўқаев қуввати 300 мегаватт бўлган Семипалатинск ГЭСининг бунёд этилиши Астана ва Доха ўртасида стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини
билдирди. Муҳаммад Носир ал-Ҳажрий Давлат раҳбарига қўшма лойиҳа босқичлари тўғрисида маълумот берди ва Қозоғистонда «яшил» энергетикани
ривожлантириш истиқболлари салмоқли эканлигини таъкидлади.
Давлат раҳбари Қатар амирининг янги, стратегик даражага кўтарилган ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга
қўшган ҳиссасини юқори баҳолади. Қосим-Жўмарт
Тўқаев ва шайх
Тамим бин Ҳамад ал Тоний банк, телекоммуникация, энергетика, қишлоқ хўжалиги
ва тиббиёт соҳаларидаги лойиҳаларнинг рўёбга чиқарилишини муҳокама этишди.
Қозоғистон Президенти Қатар
бизнеси билан бирга рўёбга чиқарилган қўшма
лойиҳалари икки давлат ривожланишига хизмат қилишига ишонч билдирди. Ўз навбатида Қатар амири Астана ва Доха ўртасида
ҳамкорлик узоқ муддатли ва стратегик тарзда эканлигини таъкидлади. У ҳукуматлар олий даражада эришилган келишувларни рўёбга чиқариш учун
тьизимли иш олиб бораётганини кўрсатиб ўтди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

