Туркияда қозоқ анимацияси асосчиси Амен Ҳайдаров хотираси ёдга олинди. Машҳур мультипликатор таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан илк миллий маҳсулот - "Қалдирғочнинг думи нега айри?" анимацион фильмининг рақамли шакли тақдим этилди. Картина 1967 йилда қозоқ халқ эртаги асосида яратилган. Амен Ҳайдаров унинг постановкачи режиссёри бўлган. Эслатамиз, мультфильм кўплаб мукофотларга сазовор бўлди. 48 давлатда намойиш қилинди. Бундан ташқари, Амен Ҳайдаров «Ақсақ қулан», «Думча», «Хўжа-Насыр - қурувчи», «Қуёш шуъласи», «Сеҳрли гилам» каби анимация ишларини яратди.
Абдумалик Сарманов таржимаси