Фариза Ўнғарсинованинг адабий кечаси ўтказилди

Фариза Ўнғарсинованинг адабий кечаси ўтказилди

Жорий йилда машҳур қозоқ шоираси, республика халқ ёзувчиси, мамлакат адабиётида ўчмас из қолдирган Фариза Ўнғарсинованинг 85 йиллиги нишонланяпти. Унинг қаламидан чиққан шеърлар, ҳикоя ва қиссалар бир зумда машҳур бўлиб кетган. Фақат Қозоғистонда ёки СССРдагина эмас, хорижда ҳам. Юбилей муносабати билан Астана шаҳрида ижодкорнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган оқшом ўтказилди. Тадбирда ёзувчилар, рассомлар, талаба ва ўқувчилар қатнашди. Ёш авлод Фариза Ўнғарсинованинг адабий мероси билан танишди, унинг асарларини ўз талқинида ўқиш имкониятига эга бўлди.

Гульжан Жумашева, Қозоғистон Миллий санъат университети профессори:

- Фариза Ўнғарсинованинг асарларида донолик дурдоналари боруларда муҳаббат, табиатга меҳр, она заминга эҳтиром ва ватанпарварлик каби туйғулар сезилади. У тақдим этган қадриятларни чуқур ўрганишга арзийди. Ўзи ҳаётлигида биз катта тадбирлар ўтказганмиз, мулоқот қилганмиз, менимча, музейда ўтказилган бу тадбир унинг меросини англаб етишимиз учун ҳам муҳим. Ижодкорнинг асарлари келажак авлодга кўплаб муҳим билимлар ва сабоқлар беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси.