Қозоғистоннинг «Ҳожимуқон» фильми Италияда ўтказилган нуфузли халқаро кинофестивалда шон-шарафга бурканди. Фильм «Энг яхши фильм», «Энг яхши эркак роли», «Энг яхши режиссура» ва «Энг яхши сценарий» номинациялари бўйича ғалаба қозонди ва тўртта бош мукофот олди. Қанағат Мустафин картина сценарийси устида 2012 йилда иш бошлаган, суратга олиш ишлари саккиз йилдан сўнг бошланди. Фильм ўтган йили катта экранга чиқди. Лента машҳур полвон, француз кураши бўйича жаҳон чемпиони бўлган қозоқ йигити Ҳожимуқон Мунайтпасов ҳақида ҳикоя қилади. У бутуниттифоқ ва халқаро даражадаги кўплаб беллашувларда ғалаба қилди. 50 тадан зиёд медаль олган Қозоғистоннинг миллий қаҳрамони куч ва жасорат тимсолига айланди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

