Халқаро ҳунармандлар фестивали

Халқаро ҳунармандлар фестивали

Заргарлик тақинчоқлари, тўқимачилик, чарм ва намат маҳсулотлари, сувенир ва ўйинчоқлар. Халқаро ҳунармандлар фестивалида юртимиздаги, шунингдек, Тожикистон, Қирғизистон ва Россиядан келган усталар ўз ишларини намойиш қилди. Қозоғистонлик Раскелди Мусаев Алматидан кумуш ва рангли металлардан ясалган тақинчоқларини келтирган. Заргар 45 йилдан бери анъанавий услубдаги миллий колоритни акс эттирган маҳсулотлар ясайди. Бу вақт ичида унинг минглаб ишлари бутун дунё бўйлаб тарқалган.

Раскелди Мусаев, уста, Алмати:

- Петропавловскка республика фестивалига келганман. Бундай тадбирлар менга жуда ёқади. Заргарликка ўқиганман. Бугунги кунда ишимни болаларим давом эттиради.

Қўшни давлатлар ҳунармандлари ҳам қуруқ қўл билан келмаган. Мисол учун, Россиянинг Курган шаҳридан келган Надежда Еремеева фестивалга сопол ҳуштакчалар олиб келган. Нафислиги ва ноодатий нақшлари билан ажралиб туради. Қирғиз усталари эса Шимолий Қозоғистон музейига металла ва чармдан ясалган белбоғ келтирган, Салехарддан эса – ёғоч шаклча. Фестиваль доирасида меҳмонлар учун мастер-класс ва ярмарка ўтказилди.

Хуршида Абдуллаева таржимаси