Арбитражда аёллар куни

«Астана» халқаро молиявий марказидаги фуқаролик ва тижорат мунозараларида иштирок этувчи арбитрларнинг 75 фоизини аёллар ташкил қилади. Бу кўрсаткич кўпчилик давлатлардагидан икки марта юқори. Экспертлар таъкидлашича, Қозоғистондаги халқаро арбитраж жараёнига хос бўлган гендер хилма-хиллиги мамлакатимиз ҳуқуқ тизимига ишончни оширади. Ва у АХММ Суди ва Халқаро Арбитраж марказида баҳслар юксак қонун устуворлиги стандартларига мос шаклда ҳал қилинишига далил бўлади. Қозоғистон барча иштирокчиларга суд ва арбитраж жараёнида тенг имкониятларни кафолатлайди. Пойтахтда бўлиб ўтган Astana Finance Days махсус анжумани иштирокчилари шу ҳақда сўз юритди. Арбитражда хилма-хиллик ва инклюзивлик борасидаги мунозараларда АҚШ, Хитой, Европа ва Осиё давлатларидан келган экспертлар – судьялар, медиатор ва арбитрлар иштирок этди. 

Кристофер Кэмпбелл-Холт, АХММ Суди ва Халқаро Арбитраж маркази рўйхатга олувчиси ва идора раҳбари:

– АХММ Суди ва Халқаро Арбитраж маркази 6 ярим йилдан буён ишлаб турибди. Бугунги кунгача биз 3 минг 300 та ишни ниҳоясига етказдик ва ижросини амалга оширдик. Бу эса жаҳон рекорди, дегани. Бошқа бирорта молия маркази шу қадар кўп ишни кўриб чиқмаган. Хусусан, қарорлар қабул қилинган маблағлар миқдори бўйича ҳам. 10 та судьямиздан уч нафари аёл.  Бу эса халқаро ҳуқуқшунослик жараёнида жуда юқори даража, дегани.

Абдумалик Сарманов таржимаси.