Қозоғистонда 9 августдан «Ashyq» тизимидан фойдаланадиган жамоат жойлари иш вақти узайтирилади. Улар тунги 24:00 гача ёпилмаслиги мумкин. Марказий Коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой шундай баёнот берди.
Савдо-кўнгилочар тармоқлар, умумий овқатланиш корхоналари, фуд-корт ва ёзги шийпонлар ҳам шунга киради. Шунингдек, фитнес ва SPA-марказлари, спорт объектлари, сауна, гўзаллик салонлари, караоке, кинотеатрлар ва бошқа дам олиш масканлари шулар жумласидан. Айни вақтда «Ashyq» тартибини бузганларга нисбатан жиддий чора кўрилади. Маълум бўлишича, янги тизим иш бошлаганидан буён “қизил” мақомига эга 23 мингдан зиёд фуқаро атрофдагилар учун хавфли эканлигини билгани ҳолда турли масканларга киришга уринган. Мутахассислар аҳолини вакцина олишга чақирди. Шунда одатдаги ҳаётга қайтиш имконияти кенгаяди.
Алексей Цой, Қозоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири:
- Таъкидлаш лозимки, беморларнинг 99, 9 фоизи эмланмаган. Бу эса вакцина олиш хавфсизликни таъминлаши ва самараси юқори эканлигини кўрсатади. Ҳозирча КВИ оғир ўтиши ва у туфайли жон беришнинг олдини олишдаги ягона усул – вакцинация ҳисобланади. Шунинг учун ҳар бир қозоғистонлик тушунган ҳолда вакцина олиш хусусида қарор қабул қилишини сўрардим. Шунда ўзингизни ва яқинларингизни ҳимоя қиласиз, мамлакатда жамоавий иммунитет шаклланишига ҳисса қўшасиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси