Хорижда бизнес юритаётган 50 нафар қондош «Ота йўли» картаси асосида ишлаш ниятида. Ҳукумат йиғилишида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Тамара
Дуйсенова маълум
қилишича, этник қозоқлар учун хориждаги фуқаролигини сақлаган ҳолда 10 йиллик виза бериш тартиби ишга туширилган. «Қондош»
мақомини «ягона дарча» тамойили асосида олиш мумкин. Ариза элчихона ва консулликларда кўриб чиқилади. Умуман олганда, 4 тоифа асосида уларни жойлаштириш кўзда тутилган. Иш берувчилар таклифига кўра бизнес соҳибларини жалб қилиш кзўда тутилган. Шунингдек, қондошлар Қозоғистонга оиласи билан
бирлашиш ёки демографик жараённи кучайтириш учун таклиф қилиниши мумкин.
ТАМАРА ДУЙСЕНОВА, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИ:
- Ҳукумат белгилаб берган минтақаларга йўлланма берилади. Таъкидлаш лозимки, ҳукумат белгилаб берган минтақаларга борганлар учунгина ижтимоий ёрдам пакети тақдим этилади.
Йил бошидан буён Қозоғистонга 13 минг 569 қондош ташриф буюрди, улардан 8 минг 547 нафари ишга яроқли, улар
мамлакатга кўникиши учун ижтимоий ёрдам кўрсатиляпти, иш билан таъминланган.
Вазир миграция сиёсатига боғлиқ бошқа масалаларни ҳам тилга олди. Концепция 2023-2027 йилларга
мўлжалланган. Унинг доирасида
мамлакатнинг инвестициявий
жозибадорлиги оширилади. Вазир таъкидлашича, 10 йил яшаш ҳуқуқини берувчи узоқ муддатли инвестор визаси жорий этилади.
ТАМАРА ДУЙСЕНОВА, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИ:
- А-5 тоифасидаги инвесторларни чет элдан ишчи кучи жалб этиш учун рухсат олмайди. 76 хорижликка инвестор
визаси берилди. Эҳтимолий инвесторларга ИИН ва электрон рақамли имзо олиш жараёни соддалаштирилди. «Ягона дарча» тамойили жорий
этилади. Бизнесменлар ва инвесторлар учун инвестициявий виза миқдори
пасайтирилади.
Концепциядаги йўналишлардан бири хориждан малакали кадрлар жалб этиш билан боғлиқ. Эндиликда мамлакат ичида катта талабга эга касблар соҳиблари соддалаштирилган тартибда муқим яшаш учун ижозат олади. Уларга бир қанча минтақаларда ишлаш ҳуқуқи берилади. Жорий йилда бу тоифадаги шахслар учун 22 мингта квота берилиши кўзда тутилган.
Абдумалик
Сарманов таржимаси