Зиёрат туризми кенгайтирилади

Зиёрат туризми кенгайтирилади

Мамлакатлар тегишли йўл харитасини имзолади. Бу эса ҳар икки давлатда зиёрат туризмини кенгайтириш имконини беради. Саёҳатчилар учун чегарадаги ўтиш жойларида барча қулайлик яратилади. Шу тариқа, Туркистонда тўхтаган сайёҳнинг Самарқандга, Бухорога бориши осонлашади. Статистикага кўра, йил бошидан буён ҳар куни Туркистонга юз нафардан зиёд Ўзбекистон фуқароси келади. Кўпчилик Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасини зиёрат қилишни истайди. Икки давлат Туркистон-Тошкент йўналишида автобус қатновини ташкил этиш ниятида. Харитага Чимкентнинг муқаддас қадамжолари ҳам киритилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси