Янги йилгача саноқли кунлар қолди. Байрам кайфияти яратиш учун қозоғистонликлар арчалар харид қилмоқда. Бозорда эса бой танлаш имкони бор. Жонлисидан тортиб, сунъийсигача, классик турларидан тортиб, ультра-креативларигача. Одатда қозоғистонликлар жонли қарағай ва қорақарғайлар сотиб олишади. Уларни хориждан, питомниклардан олиб келишади. Сотувчиларнинг таъкидлашича, янги йил безаги 5-15 минг тенге туради. Бўйи қанча баланд бўлса – баҳоси ҳам кўтарилади. Жорий йил хити эса тувакларга ўтқазилган Сибирь қорақарағайлари. Уларни 18 минг тенгега ижарага олиш мумкин.
Ерлан Алимбаев, сотувчи:
– Нархлар кўтарилди. Лекин у қадар кўп эмас. Олиб келиш қиммат. Юк ташувчилар кўп сўрайди. Россияда ҳам нарх арзон эмас.
Сунъий арчаларнинг ҳам нархлари кўтарилди. Бундай буюм таркибида зарарли формальдегидлар ва фенол бўлмаслиги шарт. Ўртача нарх 50-60 минг тенге, бироқ баҳолар ярим миллионга етиши ҳам мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси