Қишки Олимпида шаҳарчаси спортчиларни кутиб олишга тайёр

Қишки Олимпида шаҳарчаси спортчиларни кутиб олишга тайёр

Пекиндаги Олимпиада ўйинлари бошланишига бир ой вақт қолди. Бундай кенг кўламли ва муҳим қишки спорт анжумани 24-марта ўтказиляпти. Олимпиада шаҳарчаси спортчиларни кутиб олишга тайёр. Шаҳарнинг марказий туманида иштирокчилар учун махсус меҳмонхоналар қурилган. Ташкилотчилар COVID-19 га қарши хавфсизлик чораларига алоҳида эътибор қаратяпти.

Ли Бинь, Пекиндаги Олимпиада шаҳарчаси аҳолисига хизмат кўрсатиш менежери:

- Қишки Олимпиада ва Паралимпиада ўйинлари вақтида хоналарни шамоллатиш учун кондиционерлардан ҳам, ташқи ҳавони циркуляциялашга мўлжалланган махсус тизимдан ҳам фойдаланиш мумкин.

Цюй Сунмин, Пекиндаги Олимпиада шаҳарчаси савдо зали менежери:

- Бизда жадал овқатланиш ресторанлари ҳам, кафелар, кеча-кундуз ишлайдиган магазинлар, кимёвий тозалаш хизмати ва сартарошхона ҳам бор. Шунингдек, Хитой маданияти кўргазмаси очилган.

Пандемия туфайли чет эллик томошабинлар Пекиндаги бўлажак Олимпиадага кела олмайди. Хитойдаги Қишки ўйинларни фақат маҳаллий аҳоли томоша қилади.Афсуски, жаҳон спорт анжумани беллашувларини фақат экран орқали томоша қилиш имконияти бор. Қозоғистон ишқибозлари масофадан туриб бўлса ҳам ватандош спортчиларни қўллаб-қувватлаш ниятида. Таъкидлаш лозимки, мамлакат шарафини ҳимоя қиладиган атлетларимиз фаол тайёргарлик кўрмоқда. Ўйинлар арафасида Қозоғистон ҳудудида улар назорат синовларидан ўтади. Таъкидлаш лозимки, Олимпиадага йўлланма олган спортчилар рўйхати январь ойида маълум бўлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.