Қозоғистонда 2025 йилда экин-тикин ва ўрим-йиғим мавсуми учун 700 миллиард тенге ажратилади. Келаси ойдан 100 млрд тенге маблағ тақдим этилади. Шу кунгача 500 дан кўпроқ хўжалик енгиллаштирилган кредит учун ариза берди. Қишлоқ хўжалик техникасини сотиб олиш учун 5 фоизли енгиллаштирилган лизинг дастури учун 200 миллиард тенге ажратилади. Қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш 30-50 фоизга оширилади. Уруғлик сифати оширилади.
Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:
- Давлат раҳбари 2028 йилга бориб уруғликнинг 80 фоизини, элита уруғлигининг 15 фоизини мамлакатда етиштириш топшириғини берди. Бунга салоҳиятимиз етади. Илмий институтлар ҳозирнинг ўзида дон унумдорлигини оширувчи янги навлар чиқараяпти. Биз дунёдаги илғор амалиётлардан фойдаланган ҳолда, зироатчиликни янада ривожлантирамиз.
Бош вазир 2027 йилгача агросекторда умумий қиймати 2,3 триллион тенгега тенг 700 дан зиёд лойиҳа рўёбга чиқарилишини тилга олди. Натижада, қайта ишланган маҳсулот улуши 70 фоизга етади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

