Марказий сайлов комиссиясида электорал кампания натижалари маълум қилинди. Мамлакат ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазирининг ўринбосари Қанат Исқақов мажлисда таъкидлагани каби, партия ва номзодлар фаолияти оммавий ахборот воситалари томонидан тенглик асосида ёритилиши таъминланган. У ташвиқот даврида муассаса ўз олдига учта вазифа қўйганини уқтириб ўтди. Биринчиси – сиёсий партиялар ва сайловолди тарғибот қатнашчилари фаолият юритиши учун бир хилда шарт-шароит яратиш. Кейин эса қозоғистонликлар ўртасида кенг ахборот-тушунтириш ишларини олиб бориш. Ва охиргиси – ОАВ ҳамда онлайн-платформаларда сайлов қонунчилигига риоя этилишини талаб қилиш. Бунинг учун вазирлик томонидан доимий мониторинг ўтказилган. Жами 576 та республика ва минтақавий телеканаллар, газета ва интернет-ресурслар қамраб олинган. Умуман, ташвиқот жараёнида 10 мингга яқин материал ёритилган.
Қанат Исқақов, ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазири ўринбосари:
- Телеканалларда эфир пайтида бир хиллик у ёки бу партия фойдасига деярли минимал - 0, 3 фоиздан 1 фоизгача оғиш билан тақсимланди. Босма ОАВ да бу жиҳат 0, 1 фоиздан 0,3 фоизгача бўлган фарқни кўрсатди. Умуман, бундай озгина четга чиқишлар рухсат этилган статистик нуқсон чегарасида, деб ўйлайман.
Таъкидлаймиз, Қозоғистонда сайловлар пайтида жами бўлиб, 10 минг 230 та сайлов участкаси ишлайди. Шу куни 12 миллиондан зиёд одам овоз беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси