Турк кенгаши норасмий саммити видеоконференция форматида ўтказилади

Турк кенгаши норасмий саммити видеоконференция форматида ўтказилади

31 март куни Туркистонда ўтказилиши режалаштирилган Турк кенгаши норасмий Саммити видеоконференция форматида ташкил қилинади. Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, Қозоғистон томони  юзага келган  эпидемиологик шароит туфайли шундай қарорга келган. Туркийзабон давлатлар ҳамкорлик кенгаши котибияти бу ўзгаришдан хабардор. Авввалроқ маълум қилингани каби, Саммитда Турк кенгашига аъзо барча давлатлар раҳбарлари ҳамда ташкилотда кузатувчи мақомида бўлган Венгрия бош вазири қатнашади.

Абдумалик Сарманов таржимаси