Қозоғистон ва Хитой 30-дан зиёд ҳужжатни имзолади

Энергетика, юк ташиш, рақамли валюта, қишлоқ хўжалиги ва фойдали қазилмалар.  Қозоғистон ва Хитой ушбу ва бошқа соҳаларга оид 30 дан зиёд ҳужжатни имзолади. Икки томонлама шартномалар имзолангач, давлат раҳбарлари оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот берди. Президент ўтган йили Қозоғистон иқтисодига киритилган Хитой инвестициялари ҳажми 16 фоизга ошгани ва 1,8 миллиард долларга етганини таъкидлади. Ҳар икки томон мазкур кўрсаткични ошириш ниятида.  

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:   

- Бугунги кунда  умумий қиймати 14,5 миллиард долларга тенг 45 та қўшма инвестициявий лойиҳа рўёбга чиқариляпти. Сармоясида Хитой капитал бўлган корхоналар сони 4700 дан зиёд. Ўзаро фойдали инвестициявий лойиҳаларни давом этади. Энергетика, инфратузилмалар, қишлоқ хўжалиги, саноат, молия, аэрокосмик саноат, транспорт,  ва IT соҳаларига эътибор қаратиляпти. Қозоғистонга киришни истаган Хитой компаниялари учун қулайликлар яратилади. 

Шу билан бирга, томонлар илм-фан соҳасида ҳамкорликни фаоллаштиради.Осмон ости мамлакатининг иккита олий таълим маскани Қозоғистонда ўз филиалини очади. Ҳозир Хитойда 4 минг нафардан зиёд қозоғистонлик таълим оляпти. Келгусида улар учун ажратилган грантлар сони ортиши кўзда тутиляпти.  

Абдумалик Сарманов таржимаси.