Қозоғистон Саудия Арабистонига экспортни кенгайтиради

Қозоғистон Саудия Арабистонига экспортни кенгайтиради

Қозоғистон араб давлатларига экспорт ҳажмини ошириш ниятида. Жами 400 миллион доллар қийматга эга 100 та товар тури сотилиши режалаштириляпти. Савдо ва интеграция вазирлиги берган маълумотга кўра, ҳозир Саудия Арабистонига маҳсулот юбориш ҳуқуқига эга компаниялар рўйхати тузиляпти. Асосан гўшт ва бошқа озиқ-овқатлар экспорти кенгайиши мўлжалланган. Таъкидлаш лозимки, бу қироллик Қозоғистоннинг муҳим иқтисодий ва савдо ҳамкори. Икки давлат ўртасидаги товар айланмаси 2022 йилда 16,5 миллион долларга етди. Бу эса аввалги йилдагидан деярли икки марта кўп. Ушбу маблағнинг 4,7 миллион долларини Қозоғистон экспорти ташкил қилди. Энг кўп сотилган маҳсулотлар қаторида ферроқотишмалар, қора металлар, йиғма қурилиш конструкциялари бор.

Абдумалик Сарманов таржимаси