Қозоғистонда экин-тикин мавсумига тайёргарлик давом этяпти. Жанубий минтақаларда баҳорги дала ишлари бошланиб кетди. Жорий йилда жами 24 миллион гектарга уруғ қадалиши кутиляпти. Шундан 12 миллион гектарини буғдой ташкил қилади. Маҳсулотларни диверсификациялаш давом этяпти. Жорий йилда маккажўхори майдонлари анча кенгаяди. Сувга эҳтиёжи катта бўлган шоли майдонлари 20 минг гектарга камайтирилади. Ҳар вақтдаги каби жорий мавсумда ҳам давлат томонидан ёрдам кўрсатилади. Шу жумладан, дизель ёнилғиси бозордагидан 15 фоизга арзон берилади. «Кенг дала» дастури доирасида 750 миллиард тенге ажратилган. Ҳозирнинг ўзида 3 мингтадан зиёд хўжаликка ёрдам берилган.
Ерсайин Дўсимбетов, Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма раҳбари:
- 2025 йилнинг октябрь ойидан кредит берила бошлади. Хўжаликлар эртароқ уруғлик, техника сотиб олиши учун имкон яратилди. Бу эса меҳнат унумдорлигини оширади, ўз вақтида иш бошлашга йўл очади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

