Қозоғистонлик фермерлар қовун-тарвуздан мўл ҳосил олди

Қозоғистонлик фермерлар қовун-тарвуздан мўл ҳосил олди

Туркистон вилояти фермерлари 80 тонна қовун-тарвуз етиштирган. Ва бу жорий мавсумнинг фақат илк ҳосили. Маҳсулотнинг ярмидан кўпроғи яқин ва олис хорижга экспорт қилишга мўлжалланган. Маҳаллий фермерлар мева-сабзавотни махсус лабораторияда синчиклаб текширувдан ўтказади, шундан сўнг сотишга лицензия олиш учун жўнатилади.

Намазбай Мирзалиев, жетисай тумани:

- Бу йил ҳосил мўл. Ҳар бир гектардан 20-25 тонна тарвуз оламиз. Бу эртачи нав, бор-йўғи 2 ойда пишади. Ҳосил сотувида муаммо йўқ. Маҳсулотни Россияга юборамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси