Қозоғистондаги 1,2 мингтадан зиёд қондошлар оиласи иқтисодий мобиллик сертификати олди. Давлат ёрдамининг бу тури ўтган йили жорий этилганди. У мамлакатнинг ишчи кучи кўп бўлган ҳудудларидан ишчи кучи тақчил ҳудудларига кўнгилли равишда кўчиб ўтишни истовчиларга мўлжалланган. Сертификат олган оила янги уй-жой қийматининг 50 фоизи ёки 4 миллион 200 минг тенгегача маблағ олиши мумкин. Уни фақат уй қуриш ёки Миллий банк ёки Ҳукумат тасдиқлаган давлат дастурига кўра ипотека асосида уй-жой олиш учун дастлабки тўлов сифатида ишлатиш мумкин. Уй-жой харид сотиб олиш учун дастлабки харид шартномаси, уй қуриш учун эса ер участкаси борлигини тасдиқловчи ҳужжати бўлиши лозим. Эслатамиз, қондошлар ва кўчиб келувчилар иқтисодий мобиллик сертификатидан ташқари бошқа турдаги давлат ёрдамини ҳам олиши мумкин. Уларга кўчиб келиш учун субсидия ажратилади, уй-жой ижараси, коммунал хизматлар учун ҳақ тўлашга ёрдам берилади, қисқа муддатли профессионал таълим олишига йўлланма топширилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси