ҚТБ агросаноат мажмуасига 1,2 триллион тенге киритади

ҚТБ агросаноат мажмуасига 1,2 триллион тенге киритади

Қозоғистон Тараққиёт банки агросаноат мажмуаси лойиҳаларини молиялаштиришга тайёр. Бунинг учун бир триллион 200 миллиард тенге ажратилади. Бош вазир матбуот хизмати маълум қилишича, молиявий ташкилот қишлоқ хўжалигидаги устувор йўналишларни таҳлил қилди. Улар қаторида гўшт, сут ва донни чуқур қайта ишлаш, саноат миқёсидаги иссиқхона хўжаликлари барпо этиш, парранда фабрикалари, сабзавот омборлари, гўшт чорвачилиги лойиҳалари бор. Банк маҳаллий инвесторларнинг янги лойиҳаларини кўриб чиқа бошлади. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, импорт ўрнини тўлдириш ва мамлакат маҳсулоти экспортини кенгайтириш мақсадларига устуворлик берилади. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон Тараққиёт банки маблағи эвазига шу кунгача парранда фабрикалари, йирик иссиқхона қурилди, мойли ўсимликларни қайта ишлаш заводи модернизацияланди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.