Қозоғистонда интернетдан фойдаланувчилар сони ортиб бормоқда. Финпром.кз берган маълумотларга кўра. Юқори тезликдаги кенгқамровли интернет билан аҳолининг 91 фоизи таъминланган. Бу кўрсаткич бир йил аввал 84 фоизни ташкил қилганди.
Жаҳон тўридан фойдаланувчилар сони ортиши билан бирга мобил интернет ўртача тезлиги ҳам тобора кучаймоқда. Speedtest Global Index аналитиклари ҳисобига кўра, медиан тезлик бир йил ичида 63,4 фоизга ўсди ва жорий йил бошида 19,64 Мегабит/секундга етди. Жаҳон миқёсида олсак, мобил интернетда ўртача медиан тезлик атиги 40,6 фоизга тезлашди.
Мобил алоқа соҳасига кўп миқдорда капитал киритилиши юксак натижаларга олиб келди. Лекин, етакчи аналитиклар фикрича, ана шу сабаб туфайли, те орада мобил интернет нархи кўтарилиши мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси.