2025 йилгача Қозоғистоннинг дастлабки паромлари ишга киришади. 2030 йилгача яна саккизтаси тайёр бўлади. Энг мақбул восита сифатида кўп вазифали, кенг ва узун корпусли транспорт воситалари кўрилмоқда. Уларда вагон ва автомобиллар ташилади. Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, биринчи кема қурилишига 24 ой вақт кетади. Дастлабки модель ишга тушгач, иш енгиллашади. Уларнинг ҳар бири учун ярим йил вақт сарфланиши мумкин. 10 та кема, темирйўл ва порт инфратузилмалари уйғунликда ишлаган тақдирда, дастлабки босқичда транспорт хавфсизлигини таъминлай олади. Ташқи бозорларга чиқиш учун йўл очилади ва Транскаспий йўналиши рақобатбардошлигига замин ҳозирланади, дея маълум қилинди вазирликда.
Абдумалик Сарманов таржимаси