1,5 миллион қозоғистонлик депозит учун қўшимча тўлов олади

1,5 миллион қозоғистонлик депозит учун қўшимча тўлов олади

Бир ярим миллион нафардан зиёд қозоғистонлик тенгеда қўйилган депозит учун 10 фоиз миқдорида қўшимча тўлов олади. Улар бунга розилик билдирган ва банкларга ариза берган омонатчилар. Эслатамиз, мавжуд бўлган жамғарма, муддатли, муддатли бўлмаган, таълим депозити, маблағ тўплаш ва уй-жой харид қилиш учун тўпланган жамғармалар учун қўшимча тўлов ўтказиб берилади, дея хабар берди Депозитларни кафолатлаш Қозоғистон жамғармаси. Фуқаролар қўшимча тўлов олишга розилигини 2023 йил 1 январгача тасдиқлаши зарур. Буни онлайн шаклда амалга ошириш мумкин. Молия ташкилотларининг кўп қисми шундай имконият беради. Жами 5 миллиондан зиёд ҳисобга пул ўтказилади. Сентябрь ойидаги маълумотга кўра, жами 360 миллиард тенге маблағ тарқатилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси