Жорий йилда 7 миллион турист келиши кутиляпти

Жорий йилда 7 миллион турист келиши кутиляпти

Жорий йилда Қозоғистоннинг кўркам табиати ва диққатга сазовор жойларини томоша қилиш учун 7 миллиондан кўпроқ турист келиши кутиляпти. Саёҳатчиларни мамлакатнинг барча минтақаларидаги 5 та ҳалқа гранд-йўналишлари кутади. Ҳар бир тур 5-6 кунга мўлжалланган. Жами 5 лойиҳа ишлаб чиқилади. Туристларнинг учдан бир қисми Алмати ва Алмати вилоятини томоша қилади. Уларни Или-Алатау ва Жўнғор-Алатау парклари, Кўльсай кўли, Алтин Эмел, Чорин ўзига жалб қилади. Шунинг учун бу ҳудудларда тегишли инфратузилмалар яратиш жуда муҳим.

Жанар Алчимбаева, Алмати вилояти туризм бошқармаси раҳбари:

- Алмати вилоятининг Кеген ва Райимбек туманларида чиройли жойлар жуда кўп. Шу кунларда биз устувор туристик йўналишлар устида ишлаяпмиз. Улар қаторида Хон Тангри чўққисининг атрофидаги ҳудудлар ҳам бор.

Эслатамиз, 1 январдан в Қозоғистонда «Kids go free» дастури ишга тушди. Туроператорлар мамлакат ичида саёҳат қилинган тақдирда болалар авиабилетлари пулини тўла қайтариб олади. Жорий йилда мазкур лойиҳа доирасида 20 минг бола авиасаёҳатга чиқиши мумкин. Уларнинг парвозини давлат таъминлайди.

Даниел Сержанули, «Kazakh Tourizm» миллий компанияси бошқарувчи директори:

– «Kids Go Free» - янги дастур. 17 туроператор у билан ишлаяпти. Ҳозир дастлабки буюртмаларни кўриб чиқяпмиз. Шу кунгача 30 ариза келиб тушди.

 

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.