Қозоғистонда самолёт фалокати қурбонларини қутқаришда қатнашганлар мукофотланди

Қозоғистонда самолёт фалокати қурбонларини қутқаришда қатнашганлар мукофотланди

Қозоғистонда юз берган самолёт фалокати оқибатларини тугатишда қатнашганлар мукофотланди. Президент номидан 70 нафар ўт ўчирувчи-қутқарувчилар, тез ёрдам ходимлари, диспетчерлар, энергетиклар, Фалокатлар тиббий маркази мутахассислари ва суд экспертларига давлат мукофотлари тақдим этилди. Орден ва медалларни Манғистау вилояти ҳокими топширди. Эслатамиз, ўтган йилнинг 25 декабрида Ақтау яқинида Озарбайжон авиалиниялари самолёти фалокати натижасида 38 одам ҳалок бўлди, 29 йўловчи омон қолди.


Серибўлат Ўнғар, Басқудиқ қишлоғидани 12-ўт ўчириш қисми бўлим командири:


- Биз ўз вазифамизни бажардик. Ўтни ўчирдик, қутқариш ишларини амалга оширдик. Осон бўлмади, анча куч сарфладик, иродамиз синалди.


Озарбайжон қозоғистонлик қутқарувчиларни мукофотлади


Ақтау яқинидаги самолёт фалокатида омон қолганларни қутқаришга қатнашган қозоғистонлик қутқарувчиларни Озарбайжонда ҳам мукофотлашди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларига «Ҳамкорлик учун» кўкрак нишони тақилди.


Абдумалик Сарманов таржимаси