Қозоғистон хорижий давлатлар билан юк ташиш бўйича шартнома тузади

Қозоғистон хорижий давлатлар билан юк ташиш бўйича шартнома тузади

Қозоғистон автомобиль юк ташиши бўйича ҳукуматлараро шартномалар тузиш бўйича музокара юритяпти. Транспорт вазирлиги берган маълумотга кўра, ҳозир Дания, Македония, Португалия ва Бирлашган Араб амирликлари билан шундай иш амалга ошириляпти. Таъкидлаш лозимки, амирликлар билан шартнома тузилиши Форс кўрфази портларига, Ҳиндистонга чиқиш учун имконият беради, Шунингдек, вазирликда маълум қилишларича, Қозоғистонга йирик халқаро операторларни жалб этиш, транспорт харид қилиш учун имтиёзлар яратиш, мамлакатда тиркама тягачлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш кўзда тутилган. Натижада, мамлакатдаги автотранспорт воситалари сони икки марта ортади. Хорижий банклар билан бирга ижозатномалар беришнинг автоматлашган тизимини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси.