Марказий Осиё ва Хитойнинг экспертлараро мулоқоти уларнинг ўзаро самарали алоқаларини
ривожлантириш учун катта аҳамиятга эга. Қозоғистон Давлат котиби Ерлан Қарин
минтақа ва ХХР аналитик марказлари 5-форуми очилишида шуни таъкидлаб ўтди. Экспертлар фикрича, бундай учрашувлар минтақавий ҳамкорликнинг янги йўналишларини аниқлаб
олиш, ҳамкорлик учун мақбул соҳаларни саралаш имконини беради. Шу жумладан, транспорт йўлакларини ривожлантириш, сув дипломатияси варақамли технологияларни
жорий этиш стратегик аҳамиятга эга. Таъкидлаш лозимки, форум ушбу ойда Қозоғистон,
Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон
ва Хитой етакчилари иштирокида Астанада бўлиб ўтадиган иккинчи «Марказий Осиё-Хитой» саммити арафасида ташкил қилинди.
Алия Мусабекова, Қозоғистон Республикаси Президенти
қошидаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти Осиё
тадқиқотлари бўлими катта эксперти:
- Икки йил аввал, биринчи «Марказий Осиё-Хитой» саммити ўтказилганида Марказий Осиё ва Хитой ўртасида товар
айланмаси 70
миллиард доллар эди. Бугунги кунда эса мазкур рақам 95 миллиард долларга етди. Шундан 40 миллиард доллари Қозоғистон улуши, яъни, ушбу рақамларга кўра биз бирмунча илғормиз.
Иқтисодий ҳамкорлик фаол кенгайиб боряпти, Транскаспий
Халқаро транспорт йўналиши бўйича юк ташиш ҳажми уч марта ортди.
Сунь Чжуанчжи, Хитой ижтимоий
фанлар академиясининг Россия, Шарқий Европа ваМарказий Осиё
институти директори:
-Ушбу форум муҳим аҳамиятга
эга, чунки «Хитой-Марказий Осиё» саммити
ўтказилади. Шу анжуманда саммит муҳокамасига қўйиладиган масалаларни кўриб
чиқамиз. Ушбу анжуманга, саммитга фақат Хитой ва Марказий Осиё давлатлари эмас, дунё ҳамжамияти ҳам катта қизиқиш билан
қарайди, деб ўйлайман.
Абдумалик Сарманов таржимаси

