Қозоғистон Марказий Осиёга дон етказиб беришни кенгайтирди

Қозоғистон Марказий Осиёга дон етказиб беришни кенгайтирди

Қозоғистон Марказий Осиёга дон экспортини кенгайтирди. 2024 йилнинг 8 ойида 2,5 миллион тонна маҳсулот сотилди. Ўтган йилнинг шу даврида қўшни республикаларга 1,8 миллион тонна маҳсулот етказиб берилган. Қозоғистон Миллий юк ташувчиси берган маълумотга кўра, сентябрь ойида яна 250 минг тонна дон жўнатиш мўлжалланган. Ойнинг дастлабки 12 кунида экспорт 132 минг тоннага етди. Бу эса 2023 йилнинг шу даврига нисбатан  2,5 марта кўп. Хитойга дон экспорти кўрсаткичи январь-август ойларида бир миллион юз минг тоннани ташкил қилди. Умуман олганда, 8 ой ичида Қозоғистон  хорижий бозорларга 4 миллион тонна дон экспорт қилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси