Қозоғистон иқтисоди 2026 йилда 4,8 фоизга щсиши кутиляпти. Осиё Тараққиёт банки баҳорги шарҳида мамлакатлар ва минтақалалр истиқболлари бўйича прогнозларини тақдим этди. Эслатамиз, сентябрда аналитиклар мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 4,3 фоизгача пасайишини кутган эди. Молия ташкилоти маърузасида жаҳон савдосидаги беқарорликка қарамай, Қозоғистон иқтисоди барқарорлиги сақланаётгани таъкидланди. Бунга захиралар борлиги, инвестициялар, молия секторидаги барқарорлик ҳисобига эришиляпти.
Санжар Калдаров, Осиё Тараққиёт банки иқтисод бўйича аналитиги:
- Қозоғистон энергетика захиралари экспортчиси сифатида асосан Европа бозорлари билан ишлайди. Бу эса юзага келаётган глобал етказиб бериш занжиридаги узилишлар таъсирини камайтиради. 2025 йилда иқтисод рекорд даражада, 6,5 фоизга ўсди. Шу жумладан, Миллий жамғарма ва олтин-валюта захиралари жамғарилди. Молия сектори барақаро. Қозоғистоннинг ўсиш манбалари эса нохомашё соҳалар сари силжияпти. Бунда қайта ишлаш саноати, хизматлар сектори ва қурилишни кўрсатиш мумкин. Давлат инфратузилмаларга маблағ киритяпти. Шу тариқа, умумий чорловларга, иқтисоддаги секинлашишга қарамай Қозоғистон иқтисоди барқарорлигича қолади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

