Қозоғистон ҳарбийлари Ўзбекистондаги «Ҳамкорлик-2024» қўшма жанговар машқларида қатнашаяпти. Тадбир Марказий Осиё мамлакатлари хавфсизлигини сақлашга қаратилган машғулотлар шаклида ўтяпти. Унинг доирасида шартли душманнинг асосий кучлари Давлат чегарасини босиб ўтганида қисмларни бошқариш масаласи ўрганилади. Амалиёт давомида аҳоли манзилгоҳларига кириб олган душманнинг кичик гуруҳларини зарарсизлантириш бўйича ишлар амалга оширилади. Қатнашчиларнинг таъкидлашича, биргаликда ишлаш тажриба алмашиш, икки давлат қўшинларининг бирга ҳаракатланиш малакасини кучайтириш, ҳар қандай хавф-хатарга тезкор қаршилик кўрсатиш учун жанговар тайёргарликни ошириш имконини беради.
Ержан Мейрманов, Қозоғистон контингенти командири:
– «Ҳамкорлик-2024» машқларининг бошланиши мамлакатлар ўртасида икки томонлама алоқаларнинг мустаҳкамланиб бораётганини яққол кўрсатади. Минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга интилишимизни намойиш қилади. Бу тадбир ҳар икки томон учун фойдали бўлишига ишонаман.
Дилмурод Йўлдошев, Ўзбекистон Қуролли кучлари Марказий ҳарбий округи қўмондони ўринбосари:
– Қозоғистонлик ҳарбий хизматчиларни ташрифи ҳали бирга давом эттириладиган ишларимизнинг дебочаси, деб ўйлайман. Қўшма ҳарбий машқлар самара беришига ишонаман. Ҳамкорлигимиз кенгайиб боришига умид қиламиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.