Жанубий Корея тиббиёт соҳасига сармоя йўналтиради

Жанубий Корея тиббиёт соҳасига сармоя йўналтиради

Жанубий Корея Алмати тиббиёт соҳасига 30 миллион долларгача сармоя йўналтиради. Мегаполис ушбу мамлакатнинг етакчи тиббиёт концерни учун Марказий Осиё минтақасида хаб вазифасини бажариши кутиляпти. Бу ҳақда Алмати ҳокимининг Сеулга амалий сафари давомида маълум қилинган. Ербўлат Досаев Жанубий Кореядаги тиббиёт жамғармаси ва тиббий компаниялар вакиллари билан учрашди. Тарафлар бир қатор қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди. Бу, хусусан, янги клиникалар барпо этилиши, клиник лабораторияларни модернизациялаш. Бундан ташқари, биринчи тиббий-санитария ёрдами даражасида поликлиника ва тиббий кўрикдан ўтказиш марказини бошқариш усуллари бўйича Корея соғлиқни сақлаш модели жорий этилиши кутилмоқда. Қолаверса, корейс мутахассислари ўз ҳамкасбларига рўйхатга олинган маълумотларни қайта ишлаш жараёнини оптималлаштириш, ўз-ўзини ташхислаш ва телетиббиёт ускуналарини такомиллаштиришда кўмаклашади.

 

Хуршида Абдуллаева таржимаси.