Ўтган йили Қозоғистоннинг ОҲХЧК давлатлари билан ўзаро савдо айланмаси салкам 82 млрд долларни ташкил қилди. Бу кўрсаткич 5 фоизга ўсди. Ташкилот аъзолари Қозоғистон иқтисодига бир йил ичида бир ярим миллиард доллардан зиёд сармоя киритди. Мамлакат бизнес-тузилмалари ва ОҲХЧК тадбиркорлари ҳамкорликни кенгайтиришда давом этяпти. Агросаноат мажмуаси, машинасозлик, логистика, тиббиёт, таълим, IT, туризм ва бошқа соҳаларда ўзаро алоқалар кенгаймоқда. Савдо ҳажми ортяпти, экспорт ва қўшма тадбиркорлик ривожланяпти. Бугун Астанада бўлиб ўтган ОҲХЧК Тадбиркорлик кенгаши еттинчи пленар сессиясида ўзаро ҳамкорлик натижалари тилга олинди.
Раимбек Баталов, Тадбиркорлар миллий палатаси президиуми раиси:
- Бугунги кунда Қозоғистон
ҳудудида ОҲХЧК давлатлари капитали иштирокидаги 36 мингдан зиёд компания ишлаяпти. 2023 йилда ОҲХЧК
давлатлари 1,6 миллиард долларга яқин инвестиция киритди.
Бизнес жараёнларига
рақамли технологиялар киритилиши савдо-иқтисодий алоқаларнинг кенгайишига
хизмат қиляпти. Бу борада
Қозоғистоннинг имкониятлари катта. Мамлакат ОСИ онлайн-хизматлар индекси бўйича жаҳон рейтингида
пешқадам бўлган Жанубий Корея каби илғор ўнликка кирган. БМТ глобал рейтингида эса 193 давлат
ичида 24-ўринда. Денгизга бевосита чиқа олмайдиган
давлатлар ичида эса энг илғор.
Абдумалик Сарманов таржимаси.