Қозоғистон жанубида янги лойиҳалар ишга тушади

Қозоғистон жанубида янги лойиҳалар ишга тушади

Туркистон вилоятида қуввати 50 МВт га тенг бўлган қуёш электр станцияси қурилмоқда. Ҳудудий ҳокимлик берган маълумотга кўра, ушбу лойиҳа италиялик инвестор иштирокида амалга оширилади. Қуёш электр станциясининг ишга туширилиши 12,5 миллиард тенгега баҳоланяпти. Объект 2023 йилнинг I яримйиллигида фойдаланишга топширилиши кутилмоқда. Қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасидаги иккинчи лойиҳа россиялик инвестор иштирокида рўёбга чиқарилади. Бу – қуввати 20 МВт бўлган, 9 миллиард тенге қийматидаги қуёш станцияси. Лойиҳа жорий йилда ишга туширилади.

Хуршида Абдуллаева таржимаси