Ишончли ва пишиқ! Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти Қозоғистонда парвозлар хавфсизлигига юқори баҳо берди. Бу кўрсаткич жаҳон бўйича ўртача кўрсаткичдан 15 фоиз юқори.
Талғат Ластаев, Қозоғистон Республикаси Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги фуқаро авиацияси қўмитаси раиси:
- Пандемия ўзгаришлар киритди. Бироқ ҳозир чекловлар аста-секин олиб ташланяпти. Умид қиламизки, тез орада Қозоғистонга янги йўналишлар очилади. Айниқса, Қозоғистон орқали йўналишлар ривожланиши айни муддао бўлади.
Эслатамиз, Қозоғистон авиакомпаниялари Европа Иттифоқи «қора рўйхати»га киритилмаган. Парвозлар хавфсизлиги янада яхшиланишига, шу жумладан, Еврокомиссиянинг мобиллик ва транспорт департаменти билан ҳамкорлик ёрдам беради.
Талғат Ластаев, Қозоғистон Республикаси Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги фуқаро авиацияси қўмитаси раиси:
- Авиация маъмурияти тузилган, бир неча йил давомида у яхши натижа кўрсата олди. Мазкур маълумот Еврокомиссия томонидан яхши кутиб олинди. Ўтган йили биз Фуқаро авиациси Европа конференциясига аъзо бўлдик. Бу эса Қозоғистоннинг Европа Иттифоқи чекловларига дуч келмаслигини кафолатлайди.
Фуқаро авиацияси қўмитаси раҳбари фикрича, Қозоғистоннинг ўн икки аэропортида «очиқ осмон тартиби» жорий этилиши ҳам шунга хизмат қилади. Шунда мамлакат авиадарвозалари бевосита ва Қозоғистон орқали, масалан, Япония ёки Жанубий Шарқий Осиёга ўтадиган транзит рейслар учун ишлайди. Бу эса парвозлар хавфсизлиги юқори стандартларига мос келади. Шунингдек, европалик ҳамкорлар билан тажриба алмашиш ҳам шунга хизмат қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси