Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бутунжаҳон метеорология ташкилоти раҳбари ва БАА Миллий метеорология маркази бош директори Абдулла Ал-Мандус билан Қозоғистон учун стратегик аҳамиятга эга иқлим ўзгариши масаласини муҳокама қилди. Бугунги кунда Туркистон вилоятидаги сув омборларини тўлдириш учун, қишлоқ хўжалиги ҳудудларини сув билан таъминлаш учун сунъий ёғинлар келтириб чиқариш лойиҳаси амалга оширилиши мўлжалланган. У БАА Миллий метеорология маркази билан ҳамкорликда амалга оширилади. Қўшма лойиҳа 17 майдан бошлаб ишга туширилади. Учрашувда томонлар эрта огоҳлантириш тизимларини ривожлантириш, метеорологик инфратузилмани модернизация қилишга, илмий маълумотлар алмашишга эътибор қаратдилар.
Абдумалик Сарманов таржимаси

