Жаҳоннинг етакчи олимлари - Астанада

Жаҳоннинг етакчи олимлари - Астанада

Тадбир доирасида дунёнинг етакчи олимлари Астанада тўпланди. Улар ген муҳандислиги, нанотехнологиялар ва экспериментал физика борасидаги кашфиётлари билан ўртоқлашди. Майдонча ёшлар учун халқаро ютуқлар билан яқиндан танишиш учун ўзига хос имкониятга айланди.

Мурат Сапарбаев, Густав Русси институти лаборатория директори /Франция/:

- Мен  Францияда ишлайман, молекуляр механизмларни ўрганиш билан шуғулланамиз. Бу асосан фундаментал тадқиқотлар, тиббиёт билан тўғридан-тўғри боғланмаган. Тиббиётчилар учун илмий тадқиқотлар натижаси ўта муҳим, бу янги дориларни, даволашнинг янги усулларини ишлаб чиқиш учун керак. Айниқса, кексалик хасталикларидан. Бизда қозоқ талабалари кўпчилик, Қозоғистон билан қўшма тадқиқотлар ўтказамиз. Ва менга ёқадиган жиҳати – очиқлик. Мен Қозоғистонда Бўлашақ дастури, янги университетлар очилиши орқали фанга рағбат кўрсатилаётганидан мамнунман.

Дархан Ахмед-Заки, Қозоғистон Республикаси фан ва олий таълим вазирлиги фан қўмитаси раиси:

- Ушбу тадбир ёшларга илмий йўналишлар ва ўзи учун трек танлаш, кўмакдан фойдаланиш, давлат кўмаги доирасида халқаро стажировкаларга, машҳур профессорларнинг илмий марказларига бориш, долзарб илмий тадқиқотлар ўтказиш, ватанига қайтиб, уларни Қозоғистонда татбиқ қилиш ва илмий мактаблар муносиб тараққий этишини таъминлаш каби имкониятларни бера олади.

Хуршида Абдуллаева таржимаси