Қозоғистондаги 2 минг 200 маҳбус амнистия олиши мумкин! Бугун мамлакат парламенти мажлисида шундай баёнот берилди. Янги қонун лойиҳасини Ички ишлар вазири Ерлан Турғумбаев тақдим этди. Унинг таъкидлашича, ўта оғир жиноятлар содир этганларга бундай енгиллик берилмайди. Шунингдек, пробация ҳисобида бўлган 11 минг 310 шахсга енгиллик берилиши, 1 минг 294 қозоғистонликнинг жазо муддати қисқариши мумкин. Вазир таъкидлашича, тез кунларда судгача кўриб чиқилаётган 5000 жиноий иш қисқартирилади.
Ерлан Турғумбаев, Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазири:
- Давлат раҳбари топшириғига кўра, Ички ишлар вазирлиги томонидан "Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан амнисти эълон қилиш тўғрисида” қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ундан мақсад – енгил ва ўрта оғирликдаги жиноятлар учун қамоқ жазосидан озод қилиш, шунингдек, баъзи оғир ва ўта оғир жиноятлар учун жазо муддати қисқартирилади. Амнистия фахрийлар, вояга етмаганлар, катта ёшдагилар, 1-2 гуруҳ ногиронлари ва бошқа фуқароларга, давлат хавфсизлигига жиддий таҳлика туғдирмайдиган шахсларга нисбатан қўлланилади. Қонун лойиҳаси жамоат арбоблари ва илмий экспертлар билан муҳокама қилинди.
Эслатамиз, Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев фуқароларга, давлат хавфсизлигига жиддий таҳлика туғдирмайдиган жиноятлар учун жавобгарликка тортилган шахсларга авфи умумий жорий этилишини билдирганди. Мустақилликнинг 30 йили давомида саккизта амнистия ўтказилди. Шу кунларда республикадаги 64 та муассаса ва 16 тергов изоляторида 34 мингдан кўпроқ одам бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси