Қозоғистонда биологиядан халқаро олимпиада ўтказилади

Қозоғистонда биологиядан халқаро олимпиада ўтказилади

Қозоғистонда биринчи марта биологиядан халқаро олимпиада ўтказилади. Жаҳон миқёсидаги 35-беллашув 2024 йилда Астанада ташкил қилинади. Халқаро ташкилий қўмитанинг мазкур қарори Қозоғистоннинг жаҳон таълим майдонидан ўрин олаётганининг яна бир далили бўла олади. Кенг кўламли тадбирда 80 та мамлакатдан келган 14-19 ёшдаги 330 нафар ёш биолог қатнашади. Жамоалар назарий ва амалий топшириқлардан иборат икки босқичли дастур асосида беллашади. Улар ичида ҳужайра ва молекуляр биология, жониворлар, одам анатомияси ва физиологияси, генетика ва эволюция, экология ҳамда бошқа мавзулардаги саволлар бор.

Гаждембек Турсунов, «Дарин» республика илмий-амалий маркази директори:
– Бундай кўламдор тадбирнинг ўтказилиши улкан ютуқ, у мамлакат маориф-таълим соҳасининг нуфузини кўрсатади. Шу жумладан, жорий йилда Бирлашган Араб амирликларидаги биология олимпиадасида Қозоғистондан 4 та ўқувчи қатнашди. Улар иккита «кумуш» ва иккита «бронза» олди, билим сифати юқорилигини исботлади.

Ташкилотчилар таъкидлашича, халқаро биология олимпиадаси ўқувчиларнинг ўз интеллектуал салоҳиятини кўрсатиши ҳамда жаҳон саҳнасида билимини намойиш этиши учун яхши имконият. Илмий беллашувларда ғалабага эришиш эса олий таълим даргоҳида ўқиш учун грант олиш билан тенг. IBO биринчиликларида Қозоғистон ўқувчилари 90 та, 2 та олтин, 20 та кумуш, 54 та бронза медаль олган. Шунингдек, 14 та фахрий ёрлиққа лойиқ кўрилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.