Сув хавфсизлиги — Марказий Осиёнинг барқарорлиги йўлидаги асосий инвестиция. Минтақа келажаги айнан шу захирага боғлиқ. «Астана» халқаро форумининг пленар
сессияларидан бирида мана шу мавзу муҳокама қилинди.
Қозоғистон Президенти иқлим муаммосини ҳал қилмай туриб ривожланишнинг
имкони йўқлигини таъкидлади. Марказий Осиё эса ўзгаришлар зарбаси остида қолаётган минтақалар
қаторига киради.
Мамлакатимиз таклиф этаётган минтақа даражасида ўзаро
келишилган иқлим масаласини ҳал қилиш тадбирлари муаммо ечими бўлиши мумкин.
Цюй
Дунъюй, БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ
хўжалиги ташкилоти бош директори:
-
Марказий Осиёда энг кўп сув истеъмол қилаётган соҳа –
қишлоқ хўжалиги. Далаларни
суғориш осон эмас. Шунинг учун бу масала минтақа мамлакатлари тақдири ва масъулиятини
белгилаб берадиган факторга айланди. Сув хавфсизлиги — барқарор ривожланиш, ишончли, тинч-тотув, фаровон келажакка эришиш учун
амалга оширилаётган умумий фаолиятнинг асосий бўлиши керак.
«Астана»
халқаро форуми замона чорловлари муҳокама қилинадиган майдон. Айни вақтда, у халқаро
ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлларини топишга ёрдам беради.
Қанат Бўзумбаев, Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари:
– Ўзаро шартномаларда мамлакатимиз манфаатларини
белгилаб оламиз, қўшни давлатлар орқали келадиган сувдан имкон қадар кенг
фойдаланамиз. Яқин келажакда 42 та янги сув омбори қурамиз, 30 та мавжуд бўлган
сув омборини, 14 минг километр ирригация
каналини модернизация қиламиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

