Европа Иттифоқи
Қозоғистоннинг йирик
логистика лойиҳаси - «Ўрта йўлак»ни ривожлантиришга ёрдам беради. Транскаспий халқаро транспорт йўналишининг юкларни жадал етказиб бериш учун қанчалик зарурлиги
пандемия даврида маълум бўлди. 2022 йилда
бу йўналиш орқали 1,5 миллион тонна юк ташилди. 2021 йилга нисбатан 2,5 марта
юқори кўрсаткичга эришилди. Ушбу
йўналиш орқали жўнатилаётган Қозоғистон экспорт юклари ҳажми 6,5 марта
ошди ва 890 минг тоннани ташкил қилди.
Тери Ҳакала, Европа иттифоқининг марказий осиё бўйича махсус вакили:
- Бир неча йиллар
давомида сиз «Ўрта йўлак» ғоясини илгари суряпсиз. Биз эса ушбу ғояни рўёбга
чиқариш учун имкониятлар яратишга интиляпмиз. Гап логистика билан боғлиқ ҳолда
жараёнларни рақамлаштириш, товарлар ҳаракатини янада жадаллаштириш ҳақида
кетяпти. Фақат шугина эмас.
Инфратузилмаларни, шу жумладан, ўзим шахсан бориб
кўрган Ақтау портини модернизация қилиш зарур. Ишлар давом этяпти. Умуман олганда, гап фақат Марказий Осиё ҳақида
эмас. Бугунги дунёда савдо ва иқтисодий алоқаларни хилма-хиллаштириш
кераклигини ҳамма тушуниб турибди.
Абдумалик Сарманов таржимаси