Қозоғистонда махсус солиқ тартиби жорий этилди. Мамлакатимизда бу тартиб туфайли пандемия даврида карантин чекловларидан зарар кўрган соҳалар фойда кўради. Янги тартибдан фойдаланадиганлар рўйхати тузилган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Асқар Мамин маълум қилди.
Икки йилга мўлжалланган бўҳронга қарши махсус чакана савдо тартиби янги йилдан бошлаб қўлланмоқда. Тўланадиган солиқ ҳажми даромаднинг 3 фоизидан ошмайди. Жорий йилдан мулк ва ер солиғи бирлаштирилди, кўпқаватли уйларда яшовчилар ер солиғи тўламайди. Бизнесни қўллаб-қувватлаш учун ўтган йили 700 мингдан зиёд ҳуқуқий шахс ва тадбиркорлар учун жорий солиқ тўловларини соддалаштириш чора-тадбирлари кўрилган.
АСҚАР МАМИН, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ВАЗИРИ:
- Давлат раҳбари ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида рақамли усул ёрдамида солиқ тўлашни соддалаштириш бўйича таклифлар тайёрлашни топширди. Таклиф қилинган ўзгаришлар 500 минг одамни расмий иш билан таъминлаш, меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасига тушаётган юкни енгиллатиш, солиқ тўлашни осонлаштириш ҳамда мамлакат иқтисодиётига янги инвестициялар жалб этиш имконини беради.
Қозоғистонда янгиланувчи энергия манбалари ҳиссаси 2025 йилга бориб 6 фоизга етади
Ҳукумат йиғилишида янгиланган энергия манбаларини ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди. Қозоғистонда 2025 йилга бориб, экологик тоза энергия ишлаб чиқариш ҳажми икки марта ортади. Ҳозир бу кўрсаткич 3 фоизга тенг. Жами сўнгги 6 йил давомида қайта тикланувчи энергия объектлари қуввати 10 марта ўсди. Ҳозир мамлакатда 116 та муқобил энергия манбаи ишлаб турибди. Жорий йилда яна 23 таси ишга туширилиши режалаштирилган. Шу тариқа, 2030 йилга бориб, унинг улуши 10 фоизга етиши кўзланган. 2050 йилга бориб, ишлаб чиқарилган энергиянинг камида ярми янгиланувчи энергия манбалари ҳисобидан бўлиши лозим.