Бугун биз сиз билан бирга анъанавий «гўжа» таомини тайёрлаймиз. Ҳар битта бека уни турлича ҳозирлаган. Кимдир оқ ёки сариқ маккажўхори ишлатган, кимдир буғдойдан қилган, тариқ ёки сўкдан ҳам тайёрланган. Гўжа – соғлиққа ижобий таъсир кўрсатувчи емаклардан бири, таркибида учта асосий ингредиент мавжуд. Булар: гўшт, сут ва дон маҳсулотлари.

