«Ўкпе сут» таоми қандай тайёрланади?

Сиз билан биргаликда «ўкпе сут» деб аталадиган жуда мазали бир таомни тайёрлаймиз. «Ўкпе» сўзи қозоқ тилида «ўпка» деган маънони англатади. Демак, бу номнинг тўғридан-тўғри маъноси – сутли ўпка, дегани. Қозоқ ошхонасидаги ҳар бир таом ўз мазмуни, ўз фалсафасига эга. Бу овқат шунчаки пиширилмаган. Масалан, «Ўкпе сут» қариндошлар ўпка-гина қилмаслиги учун тайёрланган. Бекалар мабодо қариндошлар узоқ вақт меҳмонга келмай қўйганини ёки хайрлашмасдан кетиб қолганини пайқаса, албатта мана шу ширин ва фойдали таомни пиширган.