Бугун Taste Kazakhstan-да биз «Қуйруқ-бауир» деб номланадиган янги таомни тайёрлаймиз. «Қуда-қуда дейсан-а, қуйруқ-жигар ейсан-а». Қозоқ халқи турмушидаги ўта муҳим ва асосий удумлардан бирини ўтказиш чоғида янги қудаларни мана шундай сўзлар билан кутиб олганлар. Қудалар қарши олинган пайтда ҳар доим «бир-бирингизга жигардек яқин ва қуйруқдай тотли бўлинг», дейишган. Қозоқ тилидаги «бауир» сўзи «жигар» маъносини билдиради.