Бугун сиз билан бирга «Асқабақ табақ» таоми ва иримшикли, қаймоқли қатлама тайёрлаймиз. Асқабақ табақ от гўшти ва димланган қовоқдан қилинади. Бу ҳолатда қовоқ идиш ўрнида ишлатилган. Яъни у тўлиғича қозон ўрнини босиши мумкин. Қовоқ билан димлаб пиширилган от гўшти унинг селини ўзига сингдиради ва ўта мулойим, мазали бўлиб пишади.